ЕХҲТ мажлисида Марказиё Осиё минтақавий ташкилотлари ўртасидаги ҳамжиҳатлик муҳокама қилинди

Карвонсарой

ВЕНА – Пайшанба (10 июль) куни Венада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) хавфсизлик бўйича ҳамкорлик кенгаши Тожикистон раислигидаги мажлисини ўтказди.

Иштирокчилар Марказий Осиёда минтақавий ташкилотлар, хусусан, ЕХҲТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва Европа Иттифоқи (ЕИ) ўртасидаги ҳамкорлик тажрибаси ва илғор амалиётига эътибор қаратдилар.

Учрашув юқори даражали мансабдорлар учун ҳамкорлик имкониятлари, шунингдек, трансмиллий ва жорий таҳдидларга қарши умумий мажбуриятлар бўйича фикр алмашиш имконини берди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти бош котиби Владимир Норов ШҲТ ва ЕХҲТ ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ташкилотлар нафақат Марказий Осиё ва Афғонистонда, балки Евроосиё минтақасида ҳам янги чақириқ ва таҳдидларга қарши кураш ҳамда барқарор ривожланишга кўмаклашишда биргаликда ҳаракат қилишлари лозим.

Марказий Осиёдаги минтақасидаги ижобий динамика ҳамда ҳудудий ва халқаро ҳамкорлик учун очиқлик ўзаро ҳамжиҳатлик учун янги имкониятларни очади, деди ЕХҲТ бош котити Томас Гремингер.

Унинг сўзларига кўра, шериклик алоқаларини йўлга қўйиш – минтақавий ташкилотлар тарафидан ушбу умидли тенденцияга берилган коллектив жавобнинг асоси бўлиши керак.

«Биз идоралараро ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёрмиз. Терроризм, наркотиклар ва одам савдосига қарши кураш, шунингдек, Марказий Осиёда табиий офатлар хавфини камайтириш ҳамда иқтисодий ва экологик хавфсизликни кучайтириш каби кўплаб соҳаларда салоҳият мавжуд», деди Гремингер.

«Биз Марказий Осиёнинг глобал хавфсизлик ва барқарорликдаги стратегик аҳамиятини тўла англаб етдик», деди ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Бурьян Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясини назарда тутиб.

Сизга мақола ёқдими?

0
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha